Зеленский учун ўзини дипломатдек тутишни ўрганиш вақти келди – Лукашенко

Олам 6440
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 22 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский ўзини дипломатик тутишни ўрганиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув пайтида фикр билдирди.

“Владимир Владимирович, менимча Зеленский бошқа нарсалар қатори ўзини дипломатик тутишни ўрганиши керак. Бу Донбассга тегишли”, дейди у.

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко ва  Россия Президенти Владимир Путин

Беларусь раҳбари, шунингдек, Донбасс масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

“Донбасс ҳақида гап кетадиган бўлса, унда Украина ҳукумати биринчи навбатда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари вакиллари билан учрашувдан бошлаши керак”, дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Aлександр Лукашенко Украина Олий Радаси депутати Евгений Шевченко билан учрашувда Минск Киев билан ёмон муносабатда бўлишни истамаслигини маълум қилганди.

Фото: Украина Олий Радаси депутати Евгений Шевченко ва Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко

Маълумот ўрнида, Украинада содир бўлган 2014 йилги Майдон воқеаларидан кейин мамлакат шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилди. Шундан сўнг ўша йилнинг апрелидаёқ Украина томони бу икки республикага қарши ҳарбий операцияларни бошлади. 

БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, ушбу можаро авж олган Донбасс минтақасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида қарийб 13 минг киши қурбон бўлди.

Донбассдаги вазиятни ҳал қилиш масаласи 2014 йил сентябрь ойидан бошлаб Минск гуруҳида ҳам муҳокама қилинмоқда. Ушбу гуруҳ доирасида можарони ҳар қилишга қаратилган қадамларни тартибга солувчи учта ҳужжат қабул қилинган. Шунга қарамасдан Украина билан Донецк ва Луганск ўртасидаги ҳарбий алоқа чизиғида ҳали ҳам отишмалар давом этмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 2.8
t
×