Лукашенко Эрдўғаннинг ёнига бормоқчи
Олам
−
14 Октябрь 2022
4195Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Покистон ва Туркияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 13 октябрь куни унинг матбуот котиби Наталя Эйсмонт Лукашенконинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралари якунлари бўйича маълум қилди.
“Режаларни амалга оширишда секинлашув кузатилди, буни дарҳол англаб, Покистон Бош вазири учрашиб, қисқача гаплашишни таклиф қилди. Ва бугун биз яна келишиб олдик – биз тезлаштиришимиз керак. Режалаштирилган барча ишлар амалга ошади ва яқин келажакда Президентнинг Покистонга ташрифи амалга оширилган улкан ишларнинг якунига айланиши керак”, дейди у.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Туркия Президенти билан музокаралар жуда қизғин кечган.
“Уларнинг мулоқоти давомида кутилмаганда яқин келажакда учрашиш ва суҳбатни Анқарада давом эттириш таклифи пайдо бўлди”, деди Эйсмонт.
Қайд этилишича, учрашувни Анқарада ўтказиш таклифи Лукашенкодан чиққан.