Лукашенко дронларни сақлаш ва учиришни тақиқлади
Олам
−
26 Сентябрь 2023
3803Беларусь фуқароларига мамлакатга дрон олиб кириш, сақлаш, сотиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланди. Ушбу тартиб Александр Лукашенконинг “Фуқаролик учувчисиз учиш аппаратларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги фармони орқали жорий қилинди.
Унга кўра, фуқаролик дронларидан фойдаланишга ҳар қандай ҳолатда фақат ташкилотлар ва юридик шахсларнинг “тадбиркорлик ва касбий фаолияти” учун рухсат этилади. Бунинг учун улар Беларусь Транспорт вазирлигининг Авиация бошқармасидан рухсат олиши керак.
Қайд этилишича, қоида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Фармонда учувчисиз самолётларнинг давлат ҳисобини юритиш тизимини яратиш назарда тутилган.
Беларусь аҳолисига ўзларига тегишли бўлган дронларни ташкилотларга сотиши ёки уларни “ҳукумат томонидан белгиланган ваколатли ташкилот”га сақлаш учун топширишга олти ой вақт берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь