Лукашенко Беларусда фуқаролар уруши хавфи борлиги ҳақида гапирди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Минскда намойишчилар тўпланаётган майдонлар мамлакатда фуқаролар уруши бошланадиган жой бўлишини айтиб ўтди.

“Минскда мақбара шаклида ёдгорлик ўрнатишнинг нима кераги бор? Биринчидан, мақбара ва ёдгорлик – бу аҳолига психологик таъсир ўтказиш... Радикаллашиш жараёни бошланди, бу ҳовлилар жанжал жойига айланиб бўлди. Кимдр фашистларнинг тасмасини боғлайди, кимдир буни ёқтирмасдан, келиб уни чавақлайди, жанжал ва тўпалон бошланади... Асосий мақсад шуки бу қарама-қаршилик нуқталари эртага радикализация давом этганда ва бу ерга чет элдан келишганда, бизникилар бу ерни фуқаролар уруши бошланадиган жой бўлиши учун қўлига қурол олади”, деган Лукашенко.

Гап шундаки, ўтган ҳафтада Минскдаги шифохоналардан бирида 31 ёшли Роман Бондаренко вафот этган. Унинг ўлимига жанжал вақти бошидан олган жароҳати сабаб ўлган. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, 11 ноябрь куни фуқаро кийимидаги одамлар пойтахтдаги майдонлардан бирига келиб, оқ-қизил-оқ рангли тасмаларни еча бошлаган. Бондаренко улардан нима қилаётганини сўраганда жанжал бошланган.

Полиция етиб келганида Бондаренко жароҳатланган бўлган. Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам чақирилиб, эркак шифохонага ётқизилган. Кейинроқ вафот этган.

Лукашенко Бондаренконинг ўлимига муносабат билдириб, республика Ҳукуматига бу керакмаслигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг