Лукашенко Беларусь Украинада махсус операция ўтказганини айтди

Олам

image

Беларусь Украинада уруш бошлангач, мамлакатдаги фуқароларини қутқариш учун махсус операция ўтказган. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди.

“Шу даражага етдики, бу ярамаслар у ердаги одамларимизни, биринчи навбатда, машина ҳайдовчиларини тутиб ола бошлади. Улар бизнинг бир ярим минг вагонимизни ҳибсга олишди, машиналаримизни ва менимча, бу вагонларни бошқарган юзга яқин йигитларимизни қўлга олишди. Мен украиналикларни бу одамларни озод қилиш учун операция ўтказишга мажбур бўлишимиз ҳақида огоҳлантирдим. Биз шундай махсус операция ўтказдик ва барча фуқароларимизни озод қилдик”, деган Лукашенко.

Лукашенко тафсилотларга тўхталмади, аммо Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Иван Тертелга ушбу операцияда иштирок этганларнинг барчасини давлат мукофотлари учун тақдим этишни буюрди.

“Ажойиб ўтказилди, ҳатто сиз сезмагансиз. Қаердадир бир, икки, уч, беш киши қолган бўлса, қаттиқ шарт қўйишимиз керак (Макей (Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей – таҳр.) шу Украина элчиси билан гаплашсин), агар бу бажарилмаса, бошқача жавоб берамиз. Улар жуда кўп нарсани хатарга қўяди. Ахир бу ерда элчи бошчилигидаги украиналиклар кўп, лекин биз уларга қонун бўйича, одамдек муомала қиляпмиз. Аммо вазият аввалгидек эмас. Шунинг учун: ўзлигини ёмон тутишди, биз муносабат билдиришга мажбур бўлдик”, деган Лукашенко.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг