Лукакунинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда

Спорт

image

Бельгиялик 30 ёшли футболчи Ромелу Лукакунинг ҳали ҳам “Челси”га ўтиши ёки “Интер”да қолиши ноаниқ бўлиб турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, мавсум аввалида “Интер” “Челси”дан сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олган бельгиялик ҳужумчи Лукакунинг кейинги тақдири ҳақида ҳануз якуний жавоб айтилмаган.  

Жамоалар 11 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалидан кейин бу борада ҳаракат бошлаши кутилмоқда. Лукаку эса “Интер”да қолмоқчи.

Маълумот учун, “Челси” ва ҳужумчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнига қадар тузилган. У бу мавсум “Интер” сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Челси футбол Лукаку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг