Лука Модрич Пушкашнинг рекордини янгилади
Спорт
−
04 Январь
1236Хорватия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич “қироллик клуби” тарихидаги гол урган энг ёши катта футболчига айланди.
39 ёшли футболчи кеча, 3 январь куни Испания Ла Лигаси доирасида “Валенсия” дарвозасини ишғол қилди ва афсонавий Ференц Пушкашнинг рекордини янгилади.
Модрич бу натижага 39 ёшу 116 кунлигида эришди. Пушкаш эса 1996 йилнинг 17 апрелида 39 ёшу 15 кунлигида ўзининг клуб сафидаги сўнгги голини киритган.
Маълумот ўрнида, Модрич “қаймоқранглилар” сафига 2012 йилда келиб қўшилган ва жамоа билан Европа Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Ла Лига, Испания кубоги, Испания Суперкубоги каби совринларни қўлга киритди. Хорватиялик футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 5 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси
06 Январь