Луиш Фигу 6 км баландликда футбол ўйнаб, рекорд ўрнатди (видео)

Спорт 4383
image

Португалия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клубининг собиқ футболчиси афсонавий Луиш Фигу 6 км баландликда футбол ўйнаб, бу борада янги рекорд ўрнатилишида иштирок этди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

49 ёшли собиқ ҳужумчи бошқа футболчилар қатори 6166 метр баландликда нол тортишиш кучида ўтказилган ўйинда иштирок этган. Фигудан ташқари жамоалар таркибига Яқин Шарқ, Европа ва Лотин Америкасидан етти киши киритилган. Учрашув самолёт ичида махсус ўрнатилган 75 квадрат метр майдонда бўлиб ўтган. Шу тариқа, Гиннеснинг рекордлар китобига энг юқори баландликда нол тортишиш кучи шароитида футбол ўйнаш рекордини киритилган.

Қайд этилишича, португалиялик собиқ футболчи учрашувда киритилган голлардан бирига муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Фигу профессионал фаолияти давомида “Барселона”, “Реал”, “Интер” каби номдор клубларда тўп тепган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×