Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони яна бир кишига кўпайди
Олам
−
11:58
2332Лос-Анжелес округидаги йирик ўрмон ёнғинлари камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда кеча, 14 январь куни маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, CNN хабар берди.
17 кишининг ўлими Пасадина шаҳри яқинидаги ёнғин билан боғлиқ, саккиз киши Тинч океани Палисадес ҳудудидаги ёнғин туфайли ҳалок бўлган. Лос-Анжелес полиция департаменти матбуот котиби Стив Эмбрих матбуот анжуманида минтақадаги яна 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётгани, аммо ҳалок бўлган дея тахмин қилинмаётганини айтди.
Полиция Тинч океанидаги Палисадесдаги ёнғинга алоқадорликда гумон қилинган 14 кишини, жумладан, ўт қўйишда гумон қилинган уч кишини ҳибсга олган. Ҳибсга олиш учун бошқа асослар орасида комендантлик соатини бузиш, ўзини ўт ўчирувчилар ёки полиция ходимлари сифатида кўрсатиш ва ўғирлик ҳам бор.
“Талончилик нафақат мулкка қарши жиноят, балки эвакуация қилинган аҳолини хавфсизлик ҳиссидан ҳам маҳрум қилади. Бунга тоқат қилиб бўлмайди”, дея таъкидлади Эмбрих.
Бир неча кун аввал полиция талончилар сабабли ёнғин содир бўлган ҳудудларда соат 18:00 дан эрталабки 6:00 гача комендантлик соати жорий қилган эди.
Шу билан бирга, Лос-Анжелес ҳукумати ёнғинларга қарши курашда муваффақият қозонганини эълон қилди. Хусусан, уларнинг таъкидлашича, Тинч океанидаги Палисадесдаги ёнғин 14 фоизга ўчирилган, Посадена яқинидаги ёнғин эса 33 фоизга назоратга олинган.
АҚШ Президенти Жо Байден қурбонларга федерал ёрдам кўрсатиш имкониятини очиш учун Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари ҳудудини “фалокат ҳудуди” деб эълон қилди. Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх ёнғинларга қарши курашиш учун Калифорнияга қўшимча куч ва техника юборилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити ҳамда кучли шамол ёнғинни авиация ёрдамида ўчиришни қийинлаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь