Лопесдан кийим, Ди Каприодан пул. Санъаткорлар Лос-Анжелесдаги ёнғиндан жабрланганларга хайрия қилди
Маданият-санъат
−
18 Январь
329055 ёшли қўшиқчи, актриса, раққоса Женнифер Лопез Лос Алжелесдаги ёнғинларда жабрланганларга ўз гардеробидан инсонпарварлик ёрдамини жўнатган бўлса, 50 ёшли актёр Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда “The Voice Mag” хабар берди.
Хабарингиз бор жорий йилнинг 7 январь куни АҚШнинг Лос-Анжелес штатида ўрмон ёнғинлари бошланганди. Ёнғинлар туфайли штатда катта табиий офат эълон қилинди. 12,3 мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлган. Округдаги йирик ўрмон ёнғинлари камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.
Ёнғин оқибатида зарар кўрганларнинг кўпчилиги шошилинч тарзда уйларини тарк этган, фақат ҳужжатларини олиб чиқишга улгурган халос. Ҳозирда жабрдийдалар учун кийим-кечак, пойабзал, шахсий гигиена воситалари ва бошқа зарурий нарсаларни йиғиш учун марказлар ташкил этилган.
Хусусан, Женнифер Лопес 30 йиллик карьераси давомида тўплаган гардеробини кўриб чиқиб, кўплаб кийимларни ҳадя қилди. Улар орасида толстовкалар, жинсилар, свитерлар ва қишки курткалар бор. Шунингдек, у ўзининг косметика маҳсулотлари, тозалаш ва намлаш воситаларини ҳам ёрдам сифатида юборди. Унинг ҳадялари Лос-Анжелес ва Пасадина округларидаги ўқувчилар, ўқитувчилар ва уларнинг оилаларига етказилди.
Леонардо Ди Каприо эса 1 миллион доллар миқдорда хайрия амалга оширди. У бу маблағни ёнғинларга қарши курашаётган қутқарувчиларга ва жабрланганларга ёрдам тариқасида хайрия қилди.
Шунингдек, Бейонсе ва Jay-Z ҳам ёрдам сифатида 2,5 миллион доллар ажратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лос-Анжелес полицияси Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳридаги энг йирик ёнғинда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олганди.
LiveБарчаси