Лондондаги Тауэр кўпригига 125 йил тўлди
Бу қизиқ
−
30 Июнь 2019
16469Лондоннинг ташриф қоғозига айланиб улгурган Тауэр кўприги қурилганига бугун 125 йил бўлди. Темза дарёси устида барпо эталган ушбу кўприк 1894 йил 30 июнда расман очилганди. Ушбу маросимда Қироллик оиласи вакиллари иштирок этиб, расман очиб берганди.
Бугун, 30 июнь куни ҳам бу ерда Лондон шаҳри аҳолиси тўпланди. Келганларни Тауэр кўприги директори Крис Эрли байрам билан қутлади.
"Бу иншоат аллақачон барчанинг қалбини забт этиб бўлган. Тауэр музейга айлантирилганидан буён иншоатни кўриш учун 37,4 млн сайёҳ келган. 2018 йилда бу кўрсаткич рекорд даражага етиб, 865 минг кишини ташкил этди. Сайёҳларга бу ерга келинг, кўринг, завқланинг, суратга тушиб, дўстларингизга улашинг. Кўприк нафақат аҳоли билан гавжум, балки ҳар куни 100 минглаб велосипед ва 40 мингдан ортиқ автомобилларга хизмат кўрсатади", дейди Эрли.
Англиянинг пойтахтини Тауэр кўпригисиз тасаввур қилиш қийин. 19 аср технологиялари асосида барпо этилган кўприк ҳозирда музейга айлантирилган. Шаҳарнинг машҳур аравалари, икки қаватли автобус ва автомобиллар ҳамон ушбу кўприкдан ўтади.
Шаҳар аҳолиси ва бу ерга келувчи сайёҳларнинг энг яхши таасуротлари айнан у билан чамбарчас. Кўприк бир қарашда ғамгиндек кўринса-да, бироқ салобати, муҳташамлиги ва меъморий ечими ҳар қандай кишини ўзига жалб қила олади.
Айниқса, бу иншоатни томоша қилиш учун кўпчилик кечаси боришни маъқул кўради. Замонавий чироқлар ва иллюстрациялар сабаб унинг ташқи кўриниши янада жозибадор бўлиб, сайёҳлар кўз ўнгида эртакнамо муҳитни пайдо қила олади.
LiveБарчаси