Лондондаги намойишлар жиддий тус олмоқда

Жамият

image

Кеча, 13 июнь куни Буюк Британия пойтахтида бўлиб ўтган норозилик намойишларида юздан ортиқ киши полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Скотленд-Ярд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Шу куни 21:00 (Тошкент вақти билан 01:00) жамоат тартибини бузиш, жумладан, зўравонлик, полиция ходимларига ҳужум қилиш, қурол ишлатиш, гиёҳванд моддаларни сақлаш каби айбловларда 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди", дейилади баёнотда.

Кеча, 13 июнь куни Лондон марказида полиция билан тўқнашувлар ўнг қанот ташкилоти фаоллари ва футбол ишқибозлари томонидан ташкил этилди. Улар Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилл ҳайкалига (1874-1965) зарар етказишди. Намойишчилар полицияга шишалар отган, қўлбола портловчи буюмларни уларга ирғитишган.

Маълумотларга кўра, намойишлар ҳукумат бинолари жойлашган шаҳар марказидаги Уайтхолл кўчасида, парламент майдонида, Трафальгар майдонида кузатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг