Лондон ва Париж ўртасида зиддият: Жонсон Франция чегарасига ҳарбий кемалар юборди
Олам
−
06 Май 2021
12461Франция ҳукумати кеча, 5 май куни Жерси оролини электр энергиясиз қолдириш билан таҳдид қилди. Мамлакат Денгиз вазири Анник Жирарден оролни электр энергияси билан таъминловачи сув остидан ўтган кабель Франциядан борганини эслаб ўтиб, у узиб қўйилиши мумкинлигини айтган.
Бунга жавобан Буюк Британия Ла-Манш бўғозида жойлашган ушбу оролга иккита ҳарбий кема юборишини маълум қилди. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Жерси оролининг Бош вазири Жон Ле Фондре ҳамда Ташқи ишлар вазири Ян Горст ўртасидаги суҳбатдан сўнг эълон қилинди.
Музокаралар чоғида Борис Жонсон Жерси ва Франция ўртасидаги “кескинликни юмшатиш зарурлигини“ таъкидлаб, оролга “чексиз ёрдам” кўрсатишга ваъда берган.
“У ҳар қандай блокадани бутунлай асоссиз бўлишини айтди”, дейилади музокара натижалари бўйича берилган баёнотда.
BBC хабарига кўра, “HMS Severn” ва “HMS Tamar” кемалари оролга жўнатилади, Даунинг-стритда (Буюк Британия ҳукумати биноси) буни “эҳтиёт чораси“ деб баҳолашди.
Жерси – Норманд ороллари орасида энг каттаси. У Франциянинг шимолий қирғоғидан 23 км, Буюк Британиянинг жанубий қирғоғидан эса 140 км узоқликда жойлашган. Жерси ороли кўп йиллар Британия назоратида бўлган, аммо ҳозир улар "тож" назоратидан воз кечган.
Зиддият Жерси маъмурияти томонидан минтақада балиқ овлаш бўйича янги қоидалар ўрнатилгандан сўнг бошланган. Янги қоидаларга қарши чиққан Франция оролни электр энергиясидан узиб қўйиш билан таҳдид қилган. Париждан янграган сўзларга кўра, ўрнатилган янги тартиб францияликларнинг орол қирғоғида балиқ овлашини чекламоқда ва бу Brexit шартномаларининг бузилишидир.
Бундан аввалроқ Жерси ҳукумати Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг савдо ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги битимига мувофиқ янги қоидаларни жорий қилганди. Уларга кўра, француз кемалари орол бўйида балиқ овлаш учун лицензияга эга бўлиши керак. Лицензияни эса Жерси маъмурияти беради. Бунинг учун француз кемалари аввалдан ушбу ҳудудда балиқ овлаш билан шуғулланганини исботлаши зарур.
Янги қоида ўрнатилганидан сўнг, атиги 41 француз кемаси Жерси маъмуриятидан ушбу орол қирғоқлари бўйлаб балиқ овлашга рухсатнома олган.
Маълумот ўрнида, Жерси ороли электр энергиянинг 95 фоизини Франциядан олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь