Лола Каримова ўрнида UNESCO’да 5 йил ишлаган Шодиев энди элчиликка тайинланди
Жамият
−
08 Апрель 17794 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон UNESCO ҳузуридаги доимий вакили лавозимини тарк этганидан кейин унинг ўрнини эгаллаб, 2023 йилгача ушбу лавозимда ишлаган ва тилга тушган Умид Рустамович Шодиев Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Унинг номзоди Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланган.
Сенаторлар ушбу номзод ташқи сиёсат соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларга ҳамда мамлакат миллий манфаатларини халқаро майдонда муносиб ва самарали тарзда илгари суриш салоҳиятига эга эканини урғулаган.
Маълумот учун, Умид Шодиев 2018 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон Республикасининг UNESCO ҳузуридаги доимий вакили лавозимида фаолият юритган. 2023 йилнинг 27 июлида эса Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди. У 2025 йилнинг 24 декабрь куни бошқа ишга ўтаётгани важи билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Туризм қўмитаси раиси курсисини эгаллади.
Live
Барчаси