Ливияда яна қонли тўқнашувлар бошланиш хавфи юқори – БМТ

Олам

image

БМТ Ливиядаги воқеаларни хавотир билан кузатиб бормоқда ва барча манфаатдор томонларни халқ манфаатларига эътибор қаратишга чақиради. Бу ҳақда журналистларга халқаро ташкилот Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Хусусан, БМТ вакили Ливия Вакиллар палатаси томонидан сайланган Бош вазир Фатҳи Башагнинг Миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдулҳамид Дибейбага ҳокимиятни топшириш ҳақида қўйган талабига изоҳ берган.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ливиядаги вазиятни, жумладан, қўшимча кучларни тўплаш ва сиёсий рақобат мақсадида куч ишлатиш хавфини катта ташвиш билан кузатмоқда. Бу масалада кескинликни олдини олиш жуда муҳимдир. Тегишли томонлар Ливия халқи манфаатларини ҳам ҳисобга олиши керак”, дейди Дюжаррик.

Унга кўра, БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили мамлакатдаги барча томонлар билан алоқада.

Ливияда бир мунча вақтдан бери Абдулҳамид Дибейбе ва Фетҳи Башага бошчилигидаги иккита алоҳида ҳукумат фаолият юритяпти. Мавжуд вазият мамлакат яна зўравонликлар гирдобига тортилиши хавфини юзага келтиряпти.

Фетҳи Башага 24 август куни Дибейбага йўллаган баёнотида уни муддати тугаган ваколатларидан ихтиёрий равишда воз кечишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг