Ливияда портлаш: 23 киши қурбон бўлди, 140 киши яраланди

Олам

image

Ливия пойтахти Триполида кеча, 27 август куни портлаш ва отишма овозлари эшитилди. Кейинчалик портлашлар Триполидан ғарбда жойлашган Жанзур шаҳрида давом этган. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берган. 

Қайд этилишича, икки қарама-қарши қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашувлар содир бўлган. Улардан бири Ливия Миллий Бирлик Ҳукуматининг амалдаги раҳбари Абдул-Ҳамид Дибейбани қўллаб-қувватлайди, у мамлакатда сайловлар ўтказилмагунча ҳокимиятдан воз кечмоқчи эмас. Иккинчи гуруҳ парламент томонидан тайинланган Бош вазир Фетҳи Башагу томонида.

Ливия пойтахти Триполида қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган, 140 киши яраланган. 

Охирги маълумотларга кўра, 83 нафар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, тўқнашув содир бўлишидан бир кун олдин БМТ Ливиядаги воқеаларни хавотир билан кузатиб бораётганини айтиб, барча манфаатдор томонларни халқ манфаатларига эътибор қаратишга чақирганди. 

Маълумот ўрнида, Ливияда бир мунча вақтдан бери Абдулҳамид Дибейбе ва Фетҳи Башага бошчилигидаги иккита алоҳида ҳукумат фаолият юритяпти. Мавжуд вазият мамлакат яна зўравонликлар гирдобига тортилиши хавфини юзага келтиряпти.

Фетҳи Башага 24 август куни Дибейбага йўллаган баёнотида уни муддати тугаган ваколатларидан ихтиёрий равишда воз кечишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг