Ливия масаласи Рим Папасини нега безовта қилиб қўйди?

Олам

image

Рим папаси Франциск барча сиёсий ва ҳарбий раҳбарларни Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш йўлларини топишга чақирди. Ушбу баёнотни Рим католик черкови раҳбари анъанавий якшанба ваъзида айтиб ўтди.

“Мен Ливиядаги воқеаларни жуда катта ҳаяжон билан кузатяпман. Халқаро ташкилотлар ҳамда ҳарбий ва сиёсий мажбуриятларни бажарадиганларни мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва бирдамликка олиб келадиган ислоҳотларни излаб топишга чақираман”, деди у.

Рим папаси, шунингдек, янги коронавирус пандемияси фонида глобал соғлиқни сақлаш ҳолати Ливия муҳожирлари, қочқинлар ва бошқа жойга кўчирилган одамларнинг яшаш шароитларини оғирлаштираётганини таъкидлаб ўтди. "Мен халқаро ҳамжамиятни уларнинг аҳволини инобатга олишга ва зарурий ҳимоя, муносиб шароитлар билан таъминлашга чақираман", дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, 2011 йилда Ливияда Муаммар Қаззофи ҳокимиятдан ағдарилиб, ўзи ўлдирилгач, мамлакатда сиёсий инқироз бошланган. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради. Амалда давлатчилик йўқ.

Шарқда сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган бўлса, Триполи ва ғарбни БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати бошқаради.

Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Ҳафтар кучлари 2019 йилнинг апрелида пойтахт Триполини эгаллаш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия Рим Папаси

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг