“Ливерпуль” етакчи футболчиларидан бирини Мбаппе учун сотади

Спорт

image

Англиянинг "Ливерпуль" клуби бу йил қишда ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаган, аммо ёзги трансфер ойнасини аллақачон ўйлаб қўйган

Манбага кўра, "қизиллар"нинг асосий мақсади франциялик футболчи Килиан Мбаппе бўлади. 

"ПСЖ" футболчиси учун мерсисайдликлар ўзининг топ ўйинчиларидан бирини сотишга тайёр: Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино ёки Садио Мане. 

Юқоридаги футболчилардан бирини сотиш орқали "Ливерпуль" Мбаппега жой ажратишга умид қилмоқда.

Салоҳ, Мане ва Фирминонинг шартномалари 2023 йилгача тузилган. Мбаппенинг ҳозирги клуби билан шартномаси эса яна бир ярим йил давомида амал қилади.

Маълумотларга кўра, Салоҳ, Мане ёки Фирмино Ла Лига клубига йўл олиши мумкин, аммо қайси клубга эканлиги номаълум. 

Салоҳ, Мане ёки Фирмино Мбаппени таъқиб қилаётган, аммо "Ливерпуль"га ютқазиши мумкин бўлган "Реал"га ўтиши ҳам мумкин. 

Аввалроқ, Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа бергани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

КИЛИАН МБАППЕ

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар