“Ливерпуль” тарихидаги 10 000-голини урди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Даниянинг “Мидтьюлланд” жамоасига қарши ўйинда ўз тарихидаги 10 000-голини урди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Ушбу гол муаллифи португалиялик футболчи Диогу Жота бўлди. 

Ливерпуль шаҳрида ўтган мазкур учрашувда ҳисоб 2:0 ҳисобида якунланди.

Мерсисайдликлар кейинги турда сафарда “Аталанта” меҳмони бўлишади.

Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” футбол жамоасига 1892 йилда асос солинган. Жамоа тарихидаги 10 000-голни уриш учун 5 753 та ўйин ўтказишига тўғри келди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

футбол “Ливерпуль”

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг