“Ливерпуль” собиқ “Реал” аъзоси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

Спорт

image

“Реал Сосьедад”нинг 23 ёшли вингери Такефуса Кубо фаолиятини Англиянинг “Ливерпуль” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди

Манбага кўра, инглиз клуби япониялик футболчининг “Реал Сосьедад” билан шартномасида сотиб олиш вариантини фаоллаштиришга тайёр, бунинг учун “қизиллар” раҳбарияти аллақачон Кубо билан шахсий шартнома шартлари бўйича музокараларни бошлаб юборган. 

Қайд этилишича, “Реал Мадрид” футболчининг келажакдаги сотувининг 50 фоизини ўзида сақлаб қолади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Кубо барча турнирларда 41 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Такефуса Кубо Реал Сосьедад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made