“Ливерпуль” футболчиси “Реал”га ўтишга рози бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда нашри “Top skillsport UK” нашри хабар берди.  

Манбага кўра, венгриялик футболчи ҳафтасига тахминан 350 минг фунт стерлинг маош кўзда тутилган мадридликлар таклиф шартларига розилик билдирган.

Таъкидланишича, Собослаининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Инглиз клуби футболчини сотиш ниятида эмас ва ярим ҳимоячининг жамоада қолишига ишонч билдирмоқда. 

Маълумотларга кўра, Собослаи “Ливерпуль”га шунга яқин миқдорда маош сўраган, бироқ клуб бу сўровга расман жавоб бермаган.

Агар Доминик Собослаи “Реал”га ўтиш жараёнини бошласа, трансфер нархи масаласи мерсисайдликларнинг позициясига боғлиқ бўлади, чунки ҳозирча ҳеч қандай молиявий талаблар расман билдирилмаган.

Маълумот учун, жорий мавсумда венгриялик ярим ҳимоячи “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ливерпуль” Доминик Собослаи “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг