“Ливерпуль” “Энфилд”да 4 йилдан сўнг тўхтатилди

Спорт

image

“Ливерпуль” Англия-Премьер Лигасининг 18-туридан ўрин олган баҳсда турнир жадвалида 17-ўринда бораётган “Бёрнли”га ўз майдонида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Бёрнли”га ғалаба келтирган ягона голни 83-дақиқада Барнс пенальтидан дарвозага киритди.

Бу ўйинда “мерсисайдлик”ларнинг Премьер-лига доирасида ўз майдонидаги 68 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси барҳам топди. Клопп жамоаси “Энфилд”да сўнгги бор 2017 йили “Кристал Пэлас”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Натижада “Ливерпуль” 34 очко билан Премьер Лиганинг 4-ўринида қолди, “Бёрнли” жамоаси эса 19 очко билан 16-поғонага кўтарилди.

Айни вақтда турнир жадвали қуйидаги кўринишда:


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Энфилд мерсисайдлик Англия-Премьер Лигаси

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг