“Ливерпуль”дан кейин “Манчестер Сити” ҳам ғалаба қозонди
Спорт
−
07 Май 2019
5112Англия премьер лигасининг 37 туридан ўрин олган сўнгги баҳс ҳам ўтказилди. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лестер Сити”ни қабул қилди.
Ўйиннинг аҳамияти “шаҳарликлар” учун жуда юқори эди. Негаки бир кун олдин асосий рақобатчи “Ливерпуль” ўз ўйинида ғалаба қозонган эди.
Шу сабабдан “Сити” бу турда дурранг ўйнашга ҳам ҳаққи йўқ эди. Баҳсни эҳтиёткорлик билан ўтказган Гвардиола шогирдлари учрашувнинг 70-дақиқасида Компани томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозониб, яна биринчи ўринга қайтди.
“Манчестер Сити” – “Лестер” 1:0 (0:0, 1:0).
Манчестер шаҳри, “Этихад Стэдиум” стадиони.
Гол: Компани (70, 1:0).
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 90), Гюндоган, Бернарду Силва, Фоден (Сане, 56), Стерлинг, Агуэро (Жезус, 86)
“Лестер”: Шмейхель, Магуайр, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Эванс, Чоудури, Ндиди, Олбрайтон (Грей, 86), Тилеманс (Барнс, 75), Мэддисон (Ихеаначо, 80), Варди.
Огоҳлантиришлар: Сильва (22), Компани (45), Жезус (89), Ихеаначо (90).