Ливанда жаҳаннам эшиклари очилмоқда – Гутерриш
Олам
−
26 Сентябрь
5376Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг бир суткада юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужумлари туфайли Ливаннинг "дўзах"га айланиши хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у кеча, 23 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган йиғилишида сўз очди.
Гутерриш Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаролар Ливан учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.
“Ливанда жаҳаннам эшиклари очилмоқда. Бош Ассамблеяда айтганимдек, бу барчамизни ташвишга солиши керак. Ливан тубсизлик ёқасида”, деди Бош котиб.
Гутерриш Ливан суверенитетини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, мамлакат Қуролли Кучларини мустаҳкамлаш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Гутерришнинг сўзларига кўра, октябрь ойидан бери Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги зиддият туфайли Ливанда 200 мингга яқин, Исроил шимолида эса 60 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган.
У, шунингдек, 23 сентябрь Ливаннинг энг қонли куни бўлганини айтди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, Гутерришнинг атишича, Исроилнинг душанба ва сешанба кунги ҳужумларида 569 киши, жумладан 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлган ва 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган.
БМТ Бош котиби томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди ва “Ливан халқи, Исроил халқи ва бутун дунё халқи Ливаннинг бошқа Ғазога айланишига йўл қўймаслигини” қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги умумий сиёсий муҳокамада Ливан тез орада иккинчи Ғазога айланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь