Ливан Исроил билан чегарага 10 минг аскар жойлаштиради
Олам
−
20:05
1990Ливан Исроил билан чегарага – мамлакат жанубий ҳудудига 10 минг кишилик қўшин жойлаштиради. Бу ҳақда Ливан Мудофаа вазири Морис Слим бугун, 27 ноябрь куни “Al Jazeera” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Вазир мамлакат ичида фақат Ливан армияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) ҳаракат қилишини таъкидлади.
“Биз Ливан армиясининг жанубдаги мавжудлигини 10 мингга кенгайтирамиз. Биз халқаро резолюцияларни бажариш тарафдоримиз ва жанубий чегара бўйлаб ҳарбийларни жойлаштириш орқали суверенитетимизни ҳимоя қиламиз”, деди вазир.
Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳга кўра, Ливан ҳукумати мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган “ноқонуний қуролли гуруҳларнинг тугатилиши”ни таъминлайди ва қурол-яроғ контрабандасининг олдини олади. Бундан ташқари, қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча рухсат этилмаган объектлар демонтаж қилинади ва уларнинг захиралари мусодара қилинади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху фуқароларига, агар “Ҳизбуллоҳ” ўзини қуроллантирса ёки чегара яқинидаги инфратузилмасини тикласа, Исроил Ливанда жанговар ҳаракатларни давом эттиришига ваъда берган эди.
Диёржон Қувондиқов