Литва Украинага 10 млн евролик қурол топширди 

Олам

image

Литва Украинага қиймати 10 миллион еврога тенг оғир миномётлар партиясини топширди. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси Мудофаа вазири Арвидас Анушаускас маълум қилган.  

“Биз Украинага ҳарбий ёрдам жўнатдик — оғир миномётларни топширдик, уларнинг сонини айтмаймиз. Қуролларнинг қолдиқ қиймати ўн миллионлаб еврога баҳоланмоқда”, деган у.

Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Вильнюс мунтазам равишда Киевга қурол ва ўқ-дорилар юбориб туради.

“Ҳатто ҳамма нарсани номини айтиш қийин. Тахминан бир ой олдин мен 35 га яқин позицияни санаб чиқдим. Нафақат Stinger ракета тизимлари, балки бошқа ҳавога қарши, танкка қарши қуроллар, гранаталар, пулемётлар, автоматлар, алоқа воситалари юборилди”, деган Анушаускас. 

Литва 2014 йилда Киевни “қурол элементлари” билан таъминлаганини расман тан олган НАТОнинг биринчи давлати бўлган. Жорий йилнинг февраль ойида Украина Литвадан Stinger ракета тизимлари партиясини олган. Апрель ойи бошида айтилган маълумотларга кўра, Украина инқирози бошланганидан бери Вильнюснинг Киевга кўрсатган ёрдами қиймати тахминан 50 миллион еврони ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг