Литва Россия чегарасида немис қўшинлари учун база қуришни бошлади

Олам

image

Литва 2027 йил охиригача мамлакат ҳудудида Германия Қуролли кучларининг 4000 аскарини жойлаштирадиган ҳарбий база қуришни бошлади. Германия қўшинлари Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор муқим тарзда бошқа мамлакат ҳудудида жойлашади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Литва армияси бош қўмондони Раймундас Вайкшнораснинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин уч йилда базани ривожлантириш учун 1 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфланади. Унинг қайд этишича, бу мамлакат тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлади. Руднинкай қишлоғи яқинида қурилаётган база ҳудудида ўқ отиш полигонлари, танклар учун ангарлар ва бошқа жиҳозлар қурилади.

Ҳарбий шаҳарчанинг майдони 170 гектарни ташкил қилади. Яна 1000 га яқин немис аскари ва фуқаролик пудратчилари Литванинг бошқа объектларига юборилади.

“Бундесвер бригадаси аҳолимизни тинчлантириш ва русларни тўхтатиш воситаси сифатида ишлайди”, дейди Вайкшнорас.

Германия ҳукумати парламентдан 105 дона Leopard 2 А8 танкига буюртма бериш учун 2,93 миллиард евро сўраган, уларнинг бир қисми Руднинкайдаги базага жойлаштирилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 8 апрель куни Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Литвага тантанали равишда 20 нафар немис аскарини жўнатган. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков немис армияси аскарларининг Литвага юборилишини Россия чегаралари яқинида “хавф ўчоғи” яратиш деб атади ва Кремль бунга салбий муносабатда бўлишини ва чегараларни ҳимоя қилиш учун “махсус чоралар” кўришини қўшимча қилди.

2024 йилда Литва ўзининг мудофаа харажатларини ЯИМнинг рекорд даражадаги 3 фоизга ёки 2,3 миллиард еврога кўпайтирди.

Шунингдек, Бош вазир Ингрида Шимоните ҳукумати мудофаа харажатларини қоплаш учун солиқларни ҳам оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Литва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг