Литва раҳбари НАТОни Россия чегаралари яқинида ҳарбий базалар қуришга ундади

Олам

image

Литва Президенти Гитанас Науседа НАТО Россия чегаралари яқинида ҳарбий базалар жойлаштириш бўйича ўз чекловларидан воз кечиши керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.

Қайд этилишича, Науседа Беларусда Россиянинг тактик-ядровий қуроллари жойлаштирилиши сабабли НАТО ва Россия ўртасида 1997 йилда имзоланган қонунни “ўлик” деб тан олиш кераклигини айтган.

Маълумот учун, “Ўзаро муносабатлар ҳамкорлик ва хавфсизлик тўғрисида”ги таъсис акти 1997 йилнинг 27 майида Парижда Россия ва НАТО ўртасида имзоланган бўлиб, унда Россия ва НАТОнинг асосий соҳалардаги мажбуриятлари, уларнинг ўзаро таъсири нормалари ва механизмлари белгилаб берилган. Келишув ҳарбий кучларни қисқартириш, ҳалокатли қуроллар сони ва икки қутбли дунё тартиби ўрнини босувчи янги хавфсизлик тузилмасига урғу берилган. Томонлар, шунингдек, ҳужум имкониятларини қисқартиришни назорат қилиш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Бундан ташқари, у НАТОдаги иттифоқчиларини “жуда мўрт ва хавфли вазият” сабабли ҳарбий харажатларни оширишни тезлаштиришга ундаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Науседа “Вагнер”нинг Беларусга кўчиши маълум бўлганидан сўнг НАТОни шарқий қанотини мустаҳкамлашга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Литва Россия чегаралари ҳарбий базалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made