Литва ноқонуний миграция сабаб Марказий Осиёдаги виза марказини ёпяпти
Олам
−
05 Июль
3623Литва Миграция департаменти вақтинчалик яшаш учун рухсатномага аризаларни қабул қилувчи Тожикистондаги ташқи хизмат кўрсатиш марказини ёпишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда LRT радиоси хабар берди.
Департамент маълумотларига кўра, июнь ойи бошида ушбу Марказий Осиё давлатининг тахминан 6250 нафар фуқароси мамлакатда яшаш учун рухсатномага эга бўлган. Тожикистондан келган муҳожирлар сони икки йил ичида қарийб 5 бараварга ошган.
Миграция департаменти раҳбари Эвелина Гудзинскайтенинг LRT радиосига айтишича, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома муддати тугаганидан кейин тожикистонликлар кўпинча Литвада ноқонуний равишда қолиб кетади.
“Ноқонуний миграция бўйича маълумотларга назар ташласангиз, ўз вақтида кетмайдиган ва кетиш тўғрисида буйруқ, яъни қайтиш тўғрисида қарор чиқарилиши керак бўлган Тожикистон фуқаролари сони, масалан, шундай ўзбекистонликларга қараганда, фоизда кўпроқ”, деди у.
Гудзинскайтенинг сўзларига кўра, тожикистонликлар ҳам вақти-вақти билан Беларусь-Литва чегарасида пайдо бўлиб, мамлакатга ноқонуний киришга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, ҳозирда хорижда Литва Миграция департаментининг 31 та ташқи хизмат кўрсатиш бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда; ўтган йили бундай марказлар сони 34 тани ташкил этарди. Ливан, Иордания ва Шри-Ланкадаги хизмат кўрсатиш марказлари ёпилди.
LiveБарчаси