Лицейларга педагогларни ишга олишдаги талаб енгиллаштирилди

Жамият

image

Олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Бунда, ОТМларнинг ўқув ишлари учун масъул проректор (филиал директори ўринбосари)ларига нормативларга мувофиқ белгиланадиган устамаларга қўшимча равишда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 20 фоиз устама тўланади.

Мазкур қарор билан академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.

Қолаверса, академик лицейлар фаолияти йилига камида икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларининг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади. 

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

•    академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;

•    академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади; 

•    чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни салоҳиятига кўра тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

педагог лицей

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг