Лицензия ва кераксиз имтиҳонлар. Мамлакат “бош адвокати”нинг норозилиги сабаби не?
Жамият
−
25 Декабрь 2019
6800Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ОАВ ходимлари билан учрашувда соҳадаги камчиликларга тўхталиб ўтди ва адвокатлар мустақиллигига раҳна солувчи “рычаг”лар ҳақида гапирди.
“Адвокатларни ёши бўйича таҳлил қилганимизда, 30 ёшгача бўлган мутахассислар сони атиги 60 нафарлиги аён бўлди. Бу дегани – адвокатура, адвокатлар ёши бўйича қаримоқда. Бу бизнинг биринчи хатомиз, жамият хатоси. 10 йилдан бери адвокатурага бирорта ёш юрист келмаган. Демак, бу нормани бекор қилишимиз керак.
2009 йилгача адвокат бўлиш учун махсус бир имтиҳондан ўтиш талаби бўлмаган. Хужжатларини, юридик билим олганлиги бўйича дипломини кўрсатган ва комиссия синовидан ўтган. Сўнг адвокат бўлишга рухсат берилган. Лицензия деган нарса бўлмаган. 2009 йилдан лицензия бериш давлат ихтиёрига ўтказилди. Тест, савол-жавоблар шаклига ўтилди. Бу институтга киргандан баттарроқ. Тестдаги саволнинг сони 3,5 мингтадан ортиқ. Кечирасиз-у, 3,5 мингта саволни жавобини топгунча компьютерни ўзи ҳам тутаб кетади. Бу процедурага коррупцион схема ҳам кириб кетган”, дейди палата раиси.
Мамлакатнинг “бош адвокати” шунингдек адвокатларнинг мустақиллигига раҳна солувчи омиллар ҳақида айтиб ўтди.
“2009 йилдан бери адвокатларни малакасини ошириш Адлия вазирлиги хузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази орқали амалга оширилади. Бу дегани яна аралашув дегани, аслида. Низомлар бўйича адвокатнинг малакасини нима учун алоқаси бўлмаган одамлар синовдан ўтказиши керак? Бундай қоидаларда агар адвокат ссиновдан ўтолмаса, унинг лицензияси бекор қилинган. Бу адвокатнинг мустақиллигига қарши “рычаг” бўлган. Ҳар қандай мутахассисни қийин саволлар билан йиқитиш мумкин. Шу билан адвокат ишдан бўшайди. Биз янги жамоамиз билан бунинг устида ишладик. Адлия вазири биз билан яхши алоқада. Нормага ўзгартириш киритдик”, деб таъкидлади Алим Эрназаров.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15