Лицензия талаб этилмайдиган фаолият турлари биттага кўпайди

Жамият 7128
image

Бугун, 23 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Унга кўра, жорий йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди.

Эндиликда тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига хабарнома юбориши кифоя.

Хабарнома юборилганидан кейин 1 иш кунида тасдиқнома электрон кўринишда хабардор қилувчига етказилади.

Шу билан бирга, ноширлик ва матбаа соҳасида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 мартда “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан ноширлик фаолияти учун лицензия бекор қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×