Лира қадрсизланиши: Истанбулда 40 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Олам
−
25 Ноябрь 2021
6843Туркияда Истанбул полицияси лира қадрсизланиши ортидан намойишларга чиққан 40 дан ортиқ кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Duvar” портали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Истанбулнинг Кадикўй туманида ҳукумат истеъфосини талаб қилиб шиорлар билан чиққан намойишчиларга қарши полиция сув пуркаган. Намойишчилар Истанбулнинг Авжилар ва Бакиркўй туманларида ҳам тўпланган. Полиция митинг ўтказилиши режалаштирилган майдонни тўсиб қўйган.
Туркия Хавфсизлик бош бошқармаси лира курсининг кескин тушиб кетиши туфайли кўча намойишларига чақирувлар бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, 23 ноябрь оқшомида турк лираси қулагани оқибатида Истанбул, Анқара ва Туркиянинг бошқа бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар ҳукумат истеъфоси ва ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясини ҳокимиятдан четлатишни талаб қилди. Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун чора кўрди.
23 ноябрь куни турк валютаси бир доллар учун 11,37 дан 13,21 лирага тушиб, янги антирекорд ўрнатди. Туркиялик молиявий таҳлилчи Арда Тунжага кўра, бир кунда бундай кескин пасайиш охирги 20 йилдаги максимал кўрсаткичдир.
Аввалроқ, Туркия аҳолиси турк лираси заифлашганига қарамай, ижтимоий тармоқларда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукуматини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси