“Лион” “Реал” футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
24 Декабрь 2025 1201 1 дақиқа
Франциянинг “Лион” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Эндрикни мавсум охиригача ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини расман тасдиқлади. Томонлар бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади ва у мавсумнинг қолган қисмини “Лион” сафида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Эндрик бир неча ҳафта аввал “Лион” билан келаси олти ой давомида жамоада тўп суриш борасида келишувга эришган. Сабаби, “Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо уни жамоанинг яқин режалари қаторига киритмагани айтилмоқда. Расмий эълон қилинишидан бир неча соат олдин томонлар шартноманинг якуний тафсилотларини муҳокама қилиб олишган. “Лион” клуби футболчини ижарага олиш учун тахминан 1 миллион евро тўлаган.
“Лион” ижара шартномасига футболчини тўлиқ сотиб олиш бандини киритишни истаган, бироқ “Реал Мадрид” бунга рози бўлмаган. Мадридликлар Эндрик келажакда муҳим футболчига айланиши ва “Сантьяго Бернабеу”да истиқболи борлигига ишонишмоқда.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий йилнинг 29 декабрь куни янги жамоасига қўшилади.
Live
Барчаси