“Лион” “Челси” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва “Челси” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру ёзда “Лион” клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бунга футболчининг ўзи катта қизиқиш билан қарамоқда.

“Менга “Лион”дан қизиқиш борлигини биламан, аммо ҳозирча бу ҳақида ҳеч ким билан гаплашмадим. Англияда ҳамма нарсани яхши кўраман. Бу ерда ҳаёт ўзим истаганимдек. 

Сизга Жан-Мишеля Ола президентлигида “Лион” жуда яхши клубга айланганини айта олишим мумкин. Мен кўпроқ майдонга тушишни хоҳлайман. Ҳозирча “Челси”даги фаолиятимга бор эътиборимни қаратганман. Келажакда нима бўлишини эса шунчаки кузатамиз”, деб айтиб ўтган Жиру.

Оливье ушбу мавсумда “Челси” учун 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилган.

Олдинроқ футболчи Франция терма жамоаси тўпурарлар рўйхатида 3 ўринга кўтарилиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Оливье Жиру

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг