Левандовски Анрини ортда қолдирди

Спорт

image

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубининг собиқ аъзоси Терри Анрининг натижасидан ўзиб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Левандовски “Сельта”га қарши ўйинда клуб сафидаги 50-голини киритди. Шу тариқа, польшалик футболчи “Барселона” сафида 49 та гол урган Анрини ортда қолдирди.

Қайд этиши жоиз, Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган “Барселона” - “Сельта” учрашуви Виго шаҳридаги “Балаидос” стадионида бўлиб ўтди ва Каталония клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу учрашувда Левандовски дубл қайд этди.

Жорий мавсумда Каталония жамоасининг польшалик ҳужумчиси клуб сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Левандосвски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар