Лемпард учун афсусдаман – Моуриньо

Спорт 2531
image

Аввалроқ, “Челси” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Френк Лемпард хизматидан воз кечгани тўғрисида хабар берган эдик. 

Ўз вақтида “Челси”да фаолият олиб борган ва Лемпард билан бирга ишлаган Моуриньо ушбу воқеа юзасидан қуйидагича муносабат билдирди:

“Мен учун ҳамкасбларимнинг ишдан кетганини эшитиш ҳар доим оғир. Френк эса шунчаки ҳамкасб эмас, балки фаолиятимда муҳим роль ўйнаган инсонлардан биридир. Шунинг учун ҳам у учун афсусдаман.

Бу воқеа бугунги замонавий футболнинг нақадар бешавқат эканини кўрсатди. Мураббийга айланишинг биланоқ бир куни истеъфога чиқишинг мумкинлигини тушунишинг керак”, дейди Жозе.

Маълумот ўринда, Жозе Моуриньо 2003-2007 ва 201-2015 йилларда “Челси”га мураббийлик қилган. Ўша йилларда Френк Лемпард ҳам “Челси” сафида сўп сургун. 
 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 2.9
t
×