Расман: “Челси” бош мураббийи Френк Лемпард истеъфога чиқарилди
Спорт
−
25 Январь 2021
5251Бугун, 25 январь куни Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Френк Лемпард истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клубнинг расмий веб-сайтида маълум қилинган.
“Клуб эгаси ва раҳбарияти учун бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Биз Френкнинг бош мураббий сифатида клубга қўшган ҳиссасидан миннатдормиз”, дейилади расмий баёнотда.
Шу кунгача ОАВда Лемпарднинг кетиши ва унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги тўғрисида кўплаб хабарлар тарқалаётган эди. Бугун эса бу гаплар ўз тасдиғини топди.
Маълумот ўрнида, Лемпард 2019 йилнинг 4 июлида “Челси” бош мураббийига айланган эди. Клуб унинг қўл остида 84 та учрашув ўтказиб, 44 та ғалаба ва 15 та дурангга эришган. Жамоа қолган 25 та ўйинда мағлуб бўлган.
“Челси” 2020 йилнинг ёзги трансферлар доирасида Европанинг топ 5 чемпионатида энг кўп ҳаражат қилган клубга айланган эди. Бироқ бу маблағ ўзини оқламади ва клуб бугунги кунда Англия Премьер Лигасининг 9-поғонасида бормоқда.
LiveБарчаси