Лавров Тожикистонга ҳужум қилиниши эҳтимоли ҳақида гапирди
Олам
−
08 Июль 2021
26388Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини Вашингтоннинг “миссия муваффақиятсизлигини” тан олиши, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Тожикистонга ҳужум уюштирилган тақдирда, ушбу масала “Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)да кўриб чиқиладиган мавзу” бўлади.
“Биз Тожикистон билан иттифоқдошмиз. Агар Тожикистонга қарши ҳужум бўлса, албатта, бу КХШТ томонидан кўриб чиқиладиган мавзу бўлади. Мен кўп жойларда ўқидим, телевизордан Афғонистонга қўшин юборамизми ёки йўқлиги ҳақида эшитдим: менимча жавоб аниқ”, дейди Лавров Узоқ Шарқ федерал университетида сўзга чиқиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида Россия қўшни давлатларнинг хавфсизлиги учун жавобгарликни унутмаслиги ва минтақавий можароларнинг эскалациясига ўз ҳиссасини қўшишда давом этишини таъкидлаганди.
Шунингдек, Владимир Путин тожик-афғон чегарасидаги вазият кескинлашса, Тожикистонга ҳам икки томонлама, ҳам Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида керакли кўмак беришга тайёрлигини тасдиқлаганди.
Шунингдек, “Толибон” ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид “Толибон” Тожикистон билан чегаранинг 70 фоизини назорат қилаётгани, ҳаракат ҳудудлар фоизини кўпайтириши мумкинлиги ва Тожикистонга хавфсизлик кафолатини беришини маълум қилганди. “Толибон”, шунингдек, “дўст давлат — Тожикистон” билан яхши алоқалар ўрнатиш, чегаралар хавфсиз бўлиши ва ҳеч қандай аралашув бўлмаслигига ваъда берганди.
Қолаверса, Тожикистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)даги иттифоқчиларига Республикага Aфғонистондан келиб чиқадиган муаммоларни енгишда ёрдам сўраб, мурожаат қилди.
LiveБарчаси