Тожикистон КХШТдаги ҳарбий иттифоқчиларидан ёрдам сўради

Олам

image

Тожикистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)даги иттифоқчиларига Республикага Aфғонистондан келиб чиқадиган муаммоларни енгишда ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Бу ҳақда “Anadolu” ёзмоқда.

“Тожикистон, Aфғонистон билан энг узоқ чегарага эга бўлган мамлакат сифатида, вазиятни жиловлаш ва ушбу мамлакатда келиб чиқадиган таҳдид ва муаммоларга қарши курашиш учун зарур чораларни кўрмоқда. Фақат бу вазифани уддалаш қийин”, дейди Тожикистоннинг КХШТдаги доимий вакили Ҳасан Султонов ташкилот кенгаши йиғилишида.

Тожикистонга кўра, вазият КХШТ томонидан “адекват жавоб” талаб қилади. Бошқа нарсалар қатори, “жанубий чегараларни ҳимоя қилиш учун” салоҳиятни кучайтириш зарур, дея қўшимча қилди Султонов.

“Шу нуқтаи назардан, Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2013 йил 23 сентябрдаги “Тожикистон Республикасига тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатиш тўғрисида” қарорининг ижросини таъминлаш зарурияти долзарб бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ташкилотга аъзо давлатлар ушбу ҳужжатнинг ижроси тўлиқ бажарилишига ҳисса қўшиши керак”, дейди у.

Маълумот учун, ҳозирда КХШТга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Беларусь аъзо ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўз қўшинларининг 90 фоизини, аллақачон, Афғонистондан олиб чиқиб кетди. Бундан ташқари, Италия ва Германия ҳам ушбу мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетган. Хорижий қўшинларнинг мамлакатни тарк этиши “Толибон” ҳаракатига устунлик бермоқда ва улар бирин-кетин мамлакат туманларини эгаллаб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, республиканинг 50-70 фоизи толиблар қўлида.

Бу эса ўз навбатида Афғонистон ҳукумати қўшинларига қийинчилик туғдирмоқда. Улар толибларга қарши жангда вақти-вақти билан чекинишга ва ҳатто, қўшни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ҳудудларига қочиб ўтишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 июнь куни 130 дан ортиқ афғон ҳарбийлари чегарадош Тожикистонга, 23 июнь куни эса уларнинг 53 нафари Ўзбекистонга қочиб ўтган. 5 июль куни ҳам 1000 дан ортиқ Афғонистон ҳарбийлари “Толибон” жангариларининг ҳужуми сабаб қўшни Тожикистонга қочиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

500

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг