Лавров Россия Ўзбекистонга қанча миқдорда инвестиция киритганини очиқлади
Жамият
−
16 Январь 2020
8053Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Ташрифнинг асосий тадбирлари, бугун, 16 январда бўлиб ўтди.
Лавров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашди. Вазир, шунингдек, Тошкентдаги МГИМО филиали талабалари билан ҳам суҳбатлашди.
“Россия Ўзбекистон иқтисодига 9 миллиард доллар ажратди. Айни дамда Ўзбекистон ҳудудида Россия капитали иштирокида 2 мингга яқин корхона ишламоқда”, деди Лавров ўз чиқишида.
У, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар қандай босқичда олиб борилаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, якуний қарорни республика президенти ва парламенти қабул қилишини қайд этган.
Сарвар Анвар ўғли