Лавров АҚШни коинотда қуролланиш пойгасини кучайтиришда айблади

Олам

image

АҚШ коинотда қуролланиш пойгасини фаол тарзда олиб бормоқда, Пентагон эса орбитал зарбали қуролларни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Масалан, Қўшма Штатлар, ўзлари таъкидлаганидек, бизни коинотни ўзлаштириш учун универсал меъёрларини ишлаб чиқишга ундамоқда. Лекин шу билан бирга, кўп йиллар давомида Россия ва Хитойнинг космик маконда қуролланишни чеклаш бўйича келишувига эътибор ҳам бермай келади. Шунчаки эътиборсиз қолдирмоқда”, дейди Россия ТИВ раҳбари. 

Вазирнинг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг ўзи ушбу қуролланиш пойгасини фаол тарзда ривожлантирмоқда.

“2020 йилда улар космик қўмондонликни яратдилар, коинот стратегиясини қабул қилдилар, бу стратегиянинг асосий мақсадларидан бири – космосда кенг қамровли ҳарбий устунликни яратишдан иборат.

Лавровнинг қўшимча қилишича, расмий Вашингтон бу ҳақда ҳеч кимни огоҳлантирмаган.

“Бу стратегияни амалга ошириш учун Пентагон ҳеч кимга хабар бермасдан, орбитада жанговар қуролларни синовдан ўтказмоқда, жумладан, орбитага ракетага қарши мудофаа тизимини олиб чиққан”, дея таъкидлади Лавров.

Вазир Россия Федерацияси Президенти ушбу вазиятга бир неча бор изоҳ берганини эслаб, “бу бирор бир давлатнинг зарба қуроллари доимий равишда бошинг узра турадиган хавфсизлик соҳасидаги бутунлай бошқача вазият бўлишини таъкидлади”.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Лавров

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг