Лавозимидан олиниши кутилаётган Ҳидоятов экобошқармани машина билан сийлади

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бугун, 18 ноябрь куни ҳокимлик балансидаги Captiva русумли автомобилни ҳудудий Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ўтказиб берди. Бу ҳақда ҳокимнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинаси давлат рақами билан Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси балансига тегишли тартибда ўтказилди.

Ҳужжатда таъкидланишича, автомобиль Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жорий йил 4 октябрдаги хатини инобатга олган ҳолда ўтказилган.

Маълумот учун, бугун Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Даврон Ҳидоятов ишдан олиниб, унинг ўрнига Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев келиши кутиляпти.

Ўз навбатида, Даврон Ҳидоятов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига ўтиши айтилмоқда. Аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

902

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг