Латвиялик қўшиқчи руслардан кечирим сўрашини талаб қилди

Жамият

image

Латвиялик машҳур қўшиқчи Лайма Вайкуле россияликлардан кечирим сўрашини талаб қилди ва бунга жавобан россиялик таниқли продюсер Жозеф Пригожиндан қўпол жавоб олди. Бу ҳақда "Газета.ru"нашри хабар берди.

Гап шундаки, қўшиқчи 2022 йилда Россияни тарк этганидан сўнг, мамлакатга нисбатан ўз танқидларини "ёғдирди". У тез-тез русларга ва Россия ҳукуматига қарши баёнотлар ҳамда интервьюлар бера бошлади. 

Яқинда қўшиқчи агар ундан кечирим сўраса, Россияга қайтиши ва яна чиқишлар қилишга тайёрлигини билдирди. Аммо Вайкуленинг бу сўзлари кўпчиликни, шу жумладан, Пригожиннинг ҳам ғазабига сабаб бўлган.

“Ким ундан кечирим сўраши керак? Россиялик томошабинларми? Ҳеч ким сизга тегмайди, барибир сиз кимга ҳам кераксиз? Вақт аллақачон ўтяпти, барча жойларига янги одамлар, бошқа артистлар келди. Ҳеч ким сизга тегмаяпти, ҳеч ким сизни ҳақоратламади. Ростини айтсам, мен кутмагандим. У ҳар доим жуда нозик аёл эди, у ҳар доим ўткир бурчаклардан қочарди, лекин бугун у бутунлай ўзгариб кетди”, дейди Пригожин.

Продюсер Лайма Вайкуле Россия сиёсатига аралашаётганидан ҳайратда эканлигини билдирди.

“Мен бир савол бермоқчиман: сиз кимсизки, бизнинг мамлакатимизга ким нима қилиши кераклигини ўргатасиз? Сиз кимсиз?” дейди у.

Маълумот учун, Вайкуле ҳозир Латвиянинг Рига шаҳрида яшайди ва ишлайди. Шунингдек, унинг Москва шаҳрида ҳам иккинчи уйи бор. У 2022 йил февралда Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг мамлакатни тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Латвия руслар Жозеф Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг