Латвия Украинага миллион евролик дронлар юборади 

Олам

image

Латвия тез орада Украинага миллион евролик дронларининг биринчи партиясини жўнатади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Эвика Силиня украиналик мавқедоши Денис Шмигаль билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Латвия учувчисиз учоқларни бошқариш учун бир қатор инструкторларни ҳам юборишни режалаштиряпти.

“Украинага учиш аппаратлари инструкторларини ҳам сафарбар қилишимиз мумкин. Улар можарода қўлланилаётган технологиялар самарадорлигини кузатиш билан бирга янги технологик ўзгаришлар қилиш имкониятини чамалайди”, деган Силиня хоним. 

Қўшимча қилинишича, мамлакатда ишлаб чиқарилган дронлар аллақачон украиналиклар томонидан синовдан ўтказилган ҳамда жанг майдонида жуда қўл келмоқда. Бош вазир 2024 йилда Украинага дронларни етказиб бериш учун 9 миллион евро ажратилишини ҳам айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Латвия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг