Латвия Россия билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтиради

Олам

image

Латвия 24 февралдан бошлаб Россия билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтиради. Бу ҳақда Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

“Латвия 24 февралдан бошлаб Россия билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтиради ва Россиядан шунга мувофиқ ҳаракат қилишни талаб қилади”, дейилади баёнотда.

Бундай чораларнинг сабаби Украинадаги вазият экани айтилди. Шунингдек, Латвия ТИВ Эстония билан бирдамлик белгиси сифатида шундай қарор қабул қилгани қайд этилган. 

Маълумот учун, аввалроқ Россия Эстония билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтиришга қарор қилганди. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса республика расмийларини Россия билан муносабатларни “мақсадли равишда бузиш”, шунингдек, “бутун русофобия”да айблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Латвия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made