Латвия Президенти автоҳалокатга учради 

Олам

image
0:00
0:00
download

Латвия Президенти Эгилс Левитс кеча, 8 апрель куни Ригада аварияга учради. Бу ҳақда давлат раҳбари девонига асосланиб хабар берилган.  

Тақдим этилган маълумотларга кўра, воқеа пойтахтнинг Маза Нометню ва Лиепаяс кўчалари кесишмасида содир бўлган. 

Таъкидланишича, Президентнинг Lexus LS автомобили хавфсизлик хизматининг Volkswagen Touareg машинаси билан тўқнашган. 

Тўқнашув тўсатдан тормозланиш туфайли юз берган. 

Хабарга кўра, Латвия Президенти автоҳалокатда жароҳат олмаган. 

Ушбу ҳодиса давлат раҳбарининг иш жадвалига ҳам таъсир қилмаслиги таъкидланган. 

Маълумот ўрнида, Эгилс Левитс 2019 йилдан буён Латвия Президенти ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат Латвия

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг