Латвия Бош вазири истеъфога чиқади

Олам

image

Латвия Бош вазири Кришьянис Кариньш истеъфога чиқиш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Бош вазирга кўра, у жорий йилнинг 17 август куни мамлакат президенти Эдгарс Ринкевичсга истеъфоси тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этади.

“Бугун мен фракция ва парламент кенгашига истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризамни мамлакат Президентига юборишимни маълум қилдим. Мен “Янги бирлик” партиясини бош вазирликка янги номзод кўрсатишга чақираман”, деб ёзган у Х саҳифасида.

Шунингдек, Кариньш бундан буён Латвия бош вазири лавозимига номзодини қўймаслигини ва асосий эътиборини “Янги бирлик” партиясидан бош вазирликка номзодни қўллаб-қувватлашга қаратишини айтган.

Маълумот учун, Кришьянис Кариньш 2019 йилнинг 23 январидан буён Латвия бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Сиёсатчи 2002 йилда “Янги вақт” партиясининг асосчиларидан бири бўлган ва ўша йилнинг октябрь ойида сейм(парламент)га сайланган. 2002-2004 йилларда “Янги вақт” парламент фракцияси раиси, иқтисодиёт вазири бўлган. 2009 йилда Кариньш Европа парламентига сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Латвия Кришьянис Кариньш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг