Лапорта Куманнинг истеъфоси сабабини маълум қилди

Спорт 1877
image

“Барселона” президенти Жоан Лапорта собиқ бош мураббий Рональд Куманнинг истефосига изоҳ берди.

“Биз “Райо” билан ўйиндан сўнг (0:1), Куманни ишдан бўшатишга қарор қилдик. Жамоани энг қийин даврда бошқаргани учун мураббийдан миннатдормиз. У “Барса” афсонаси, биз буни унутмаймиз. Рональд жамоамиз билан Испания кубогини қўлга киритди, бироқ қониқарсиз натижалар туфайли вазият беқарор бўлиб қолди. Ҳозирча, Ла лига, Чемпионлар лигаси ва мамлакат кубогида имкониятларимиз сақланиб қолган”, дейди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клуби Рональд Куманни истеъфога чиқаргани учун унга 12 миллион евро миқдорида компенсация тўлайди.

Маълумот учун, Испания Ла лигасининг 11-туридан сўнг, 15 очко жамғарган “кўк-анорранглилар” турнир жадвалида 9 ўринда бормоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 2.9
t
×