“Ланс” қишда бир ҳимоячисидан қутулмоқчи
Спорт
−
21 Декабрь 2024 17044 1 дақиқа
Франциянинг “Ланс” клуби қишки трансферлар ойнасида ҳимоячиларидан бирини, яъни Абдуқодир Ҳусанов ёки Кевин Дансони сотмоқчи. Бу ҳақда “L’Еquipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти январь ойида марказий ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов ва Дансони сотиш илинжида. Ҳозирча ҳар иккиси учун жамоа 44 миллион евродан фойда кўрмоқчи.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Ланс” таркибида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушди. Унинг нархи “Transfermarkt” порталида 12 миллион еврони ташкил этади.
Дансо эса жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушди. Унинг нархи “Transfermarkt” порталида 25 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусановнинг Англияга кўчиб ўтиш ишларида машҳур агент Жорже Мендеш иш олиб бориши хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь